29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Энергетика
13 Апр  2020 402

Кунлик ҳажм 80 минг куб метрга етди

Устюртда табиий газ ва газ конденсати қазиб олинадиган қудуқ иш бошлади.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мутахассислари томонидан 30-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ қайтадан ишга туширилди.

Ушбу қудуқда ўзига хос модернизация амалга оширилиши натижасида, саноат миқёсида кунлик 80 минг куб метр ҳажмдаги табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.  

Маълумот учун: «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech