01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,4 °C

Энергетика
3 Июл  2019 1142

Кунига 200 минг, бир ойда 6 млн м3 табиий газ қазиб олинади

Углеводородларни қазиб чиқариш кўрсаткичларининг ҳажми ошиши “Шўртепа” конидаги 5,41,67,102-сонли қудуқларни ишга тушурилиши ҳамда 12 км дан иборат “Шўртепа-Шумак” коллекторининг қурилиши билан боғлиқ бўлиб, ушбу объектлар 2019 йилнинг 1 июлида ишга туширилди, деб хабар деради “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра қудуқлардан кунлик ўртача 200 минг м3 ва бир ойда 6,0 млн м3 табиий газ қазиб олиниши кутилмоқда.

Эслатиб утамиз, ҳозирги кунда нефтгаз тармоғи ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қашқадарё вилояти Муборак туманида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech