22 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Кейинги авлод
11 Апр  2019 651

Қайси ўқишга кирсам экан?

Қайси ўқишга кирсам экан? Қандай мутахассисликка ўқисам бўлади? Қабул шартлари-чи? Бу саволни барча мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари ўзига беради ва уларнинг ота-оналари ҳам қайси ОТМни ташлашни билмай бош қотади.

 

Ана шундай саволларга Ўзбекистон Рус маданий маркази ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этадиган Очиқ эшиклар куни тадбирида жавоб олиш мумкин.

Тадбир жорий йилнинг 19 апрелида соат 11 да «Le Grande Plaza» (собиқ Tata)да бўлиб ўтади. Унда Россия Федерациясининг ўн битта олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этадилар. Улар орасида – Новосибирск давлат аграр университети ва Сибирь истеъмолчилар кооперацияси университети (Новосибирск ш.), Иркутск миллий тадқиқот техника университети, Узоқ шарқ федерал университети (Владивосток ш.),  Узоқ шарқ давлат тиббиёт университети (Хабаровск ш.) Урал давлат аграр университети (Екатеринбург ш.) Удмурт давлат университети (Ижевск ш.) Жанубий федерал университет (Ростов ш.), Шимоли-шарқий федерал университет (Якутск ш.)лар бор.

Очиқ эшиклар куни тадбирида проректорлар, халқаро бўлимлар ва ушбу ОТМларнинг таълим хизматларини илгари суриш бўлимлари раҳбарлари, кафедра мудирлари ва ўқитувчилар иштирок этади.

Улар ўқитиладиган мутахассисликлар, талабалар учун университет ва институтларда яратилган шароитлар, ўқитиш жараёнининг ташкил этилиши, абитуриентга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумот берадилар. Бу ерда соф маиший мазмундаги саволларга ҳам жавоблар олиш мумкин. Масалан, ётоқхоналар, яшаш учун тўловлар ва бошқа нарсалар ҳақида.

Шунингдек, абитуриентларга келгусида тўғри танлов қилишига ёрдам берадиган ахборот мазмунидаги буклетлар ва бошқа адабиётлар ҳам тақдим этилади. Ўқишга кириш мумкин бўлган барча ОТМ ҳақидаги ахборотни Очиқ эшиклар куни тадбирида олиш мумкин.

Барча истовчиларга кириш эркин тартибда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech