17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Саломатлик
2 Окт  2019 781

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (27.09.2019 й.).

Қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ҳамда жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш Эксперт гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech