06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Инвестициялар
31 Янв  2020 1178

Ўзбекистонга АҚШ инвестицияларини жалб этиш истиқболлари

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Вахабов Виржиния штатида дунёдаги йирик қурилиш компанияларидан бири «Bechtel»нинг Инновацион марказига ташриф буюрди ва унинг ҳудудлар билан ҳамкорлик бўйича президенти Стюарт Жонес билан учрашди. 

Учрашув давомида Старт Жонес Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти механизмларига ўтиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларни, устувор соҳаларни, шунингдек республика ҳудудларини модернизация қилиш бўйича қўйилаётган дадил қадамларни юқори баҳолади. Унинг фикрича, кўрилаётган чоралар республика тармоқларининг саноат-технологик ва инновацион ривожланиши учун жуда муҳим ҳисобланади.

Компания президенти Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни, жумладан «Тошкент-Самарқанд»  ва «Тошкент-Андижон» пулли йўлларининг  қурилиши, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида фойдали қазилмалар конларининг ўзлаштирилишини амалга оширишдан манфаатдор эканлигини изҳор этди.

Элчихонанинг хабар беришича, 1898 йилда ташкил топган «Bechtel» қурилиш соҳасидаги инновацион қарорлар бўйича дунёда етакчи компания сифатида ўз Инновацион марказига эга. Марказда ҳар доим объектлар, қурувчилар ва экология хавсизлигини таъминлашга қаратилган янги технологиялар ва усуллар ишлаб чиқарилади ва синовдан ўтказилади, шунингдек кадрлар тайёрлаш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш йўли билан лойиҳанинг сифат мониторингини ўтказиш мақсадида ахборот  технологияларини жорий этиш амалга оширилади.   

Учрашув ниҳоясида тегишли вазирликлар ва идоралар билан юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб бориш мақсадида март ойида «Bechtel» компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш ҳақида келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech