21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,1 °C

Яшил сайёра
21 Янв  2019 1463

«Бу ишни бизга биров келиб қилиб бермайди»

Бухоролик фуқаро «Телеграм»-каналларидан бирида «ўзимиз кўчат экайлик», деган ташаббус билан чиқди.

«Ўтган йили жуда кучли жазирама ва уч марта қум-туз бўронини бошдан кечирдик. Шундан сўнг миямга кўҳна ва гўзал шаҳримизни кўкаламзорлаштириш ғояси келиб қолди. Бухоронинг нафаси қайтиб бормоқда, шу боис дарахтлар экиб, унинг «ўпкаси»ни даволаймиз», дея келтирилади фаолнинг қолдирган хабарида.

У хабарида ўз ҳовлиси, маҳалласи, идораси ёки дўкони олдида битта бўлсаям дарахт экиб, шаҳарга ёрдам беришни таклиф қилмоқда.

Фаол шаҳар маъмурияти билан ҳам учрашган. Улар биргалашиб маълумот эълон қилинган каналда келтирилган кўчалар рўйхатини тузишди. Шунингдек, унда кўчатларни қаердан харид қилиш мумкинлиги ва унинг манзили ҳам келтирилган. «Дўстлар, буни ўзимиз қилмасак, бошқа биров келиб қилиб бермайди», дея хабарига хотима беради у. Яна хабарда келтирилишича, бу ташаббусни Бухорода гидлар бошлаб беришар экан.

travelask.ru сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech