15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Долзарб
16 Июл  2020 614

Коронавирус ҳали чекинмоқчи эмас

Европа Комиссияси аҳолини гриппга қарши оммавий эмлашга чақирмоқда. Бундан кўзланган мақсад кузда грипп ва COVID-19 эпидемиясининг янги тўлқини бир вақтда авж олишининг олдини олиш, деб хабар беради DW.

 

Guardian нинг хабар беришича, Эрон расмийлари 140 нафар тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этгани ва 5 000 шифокор вирус юқтиргани ҳақида маълум қилди. «Amnesty International» ташкилотининг ҳисоботига кўра, дунё миқёсида камида 3 000 нафар тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этган.

Токио губернатори Юрико Коике Олимпия ўйинлари 2021 йилда «ҳозирги қийин вазиятни енгиб ўтишда бутун дунё бирлашишининг рамзи» сифатида ўтиши лозимлигини таъкидлади, деб хабар беради Reuters.

Al Jazeera тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон мамлакатда коронавируснинг янги ҳолатлари кескин ортиб бораётгани сабабли дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатлари ва шаҳарлари қатори карантин чораларини қайта тикламоқда.

Хитой иқтисодиёти сўнгги ўн йилликдаги энг ёмон уч ойлик даврдан сўнг яна ўсмоқда — бу коронавирусдан кейинги глобал тикланиш учун яхши омил бўлиб хизмат қилиши мумкин, деб хабар беради CNN.

Le Figaro да хабар беришича, Франциялик шифокорлар COVID-19 ни илк ҳомила ичида юқтириш ҳолати тўғрисида маълум қилган. Чақалоқ март ойида Кламара университети касалхонасида туғилган ва коронавирус касаллиги билан боғлиқ неврологик аломатлар кузатилган.

Қозоғистон Тожикистонга 100 дона сунъий нафас олиш ускунасини беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Avesta.tj

Дунё миқёсида пандемия бошлангандан буён 13,6 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Вирус туфайли 586 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, 8,1 миллион нафар бемор соғайди, деб хабар беради Worldometers.

Худди ўша манбанинг хабар беришича, Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус юқиши тасдиқланган ҳолатлар сони кунига 3 058 тага ошган ва умумий касалланганлар сони 98 952 тага етган.

Калифорния штатида карантин чораларини қайта кучайтирган шароитда сешанба куни коронавирус инфекциясидан энг кўп зарарланиш ҳолати қайд этилди: бир кунда 11 000 та ҳолат, деб хабар беради LA Times.

Bloomberg да маълум қилинишича, Индонезия ҳукумати Жануби-шарқий Осиёдаги энг йирик коронавирус эпидемиясининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириши бўйича янги қонунга мувофиқ ижтимоий масофа қоидаларига амал қилмаганларни жаримага тортишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech