06 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,9 °C

Биласизми?
27 Июн  2019 1745

Космонавтнинг ХКСда «Федор» роботини қандай бошқариши сири ошкор этилди

Июль ойи охирида ХКСга борадиган антропоморф робот «Фёдор» махсус кийим орқали бошқарилади. Ҳозирда космонавт Александр Скворцов буни машқ қилиб, тажрибага тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради РАА «Новости».

Россиялик космонавт ХКСга 20 июлда боради. Ҳозирда у нафақат парвозга тайёргарлик кўрмоқда, балки «Федор» роботининг муқобиллари — робототехника комплекси ҳаракатларини бошқаришни ўзлаштирмоқда. Бунинг учун махсус кийим ишлаб чиқилган бўлиб, у инсоннинг ҳаракатларини аниқлайди ва уларни робот датчикларига узатади.

«Тажриба ХКСга парвоз пайтида Скворцовга жуда асқотади, чунки астронавт станция шароитида «Федор» роботини бошқариш бўйича тажриба ўтказиши керак», дейди ракета ва космик соҳасидаги манба.

«Федор» бир ой ўтгач, 22 августда «Союз МС-14» учувчисиз аппаратида космик станцияга етиб боради. Робот улангандан кейин ХКСнинг рус сегментига етказилади. Бу вақт ичида робот электр таъминотини «Союз» ёки станция электр тизимлари кабелларидан эмас, балки аккумуляторлардан олиб туради.

Ҳозирда «Федор» бажариши керак бўлган вазифалар режаси ишлаб чиқилмоқда. Бунинг учун олдиндан 12 та мақсад белгиланганди, аммо якуний дастурга инсоннинг ҳаракатларини такрорлайдиган роботнинг фақат 4-6 та вазифани бажариши киритилди.

«Федор» (FEDOR — Final Experimental Demonstration Object Research) — бу робот-қутқарувчи сифатида яратилган биринчи аппарат. У дунёда биринчи бўлиб «шпагат»га ўтиришни, шунингдек, иккала қўлда отишни ўрганди.

Истиқболда «Федор» 2022 йилда Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан «Союз-5» етказувчи ракетасида учириладиган янги бошқариладиган «Федерация» космик кемасини синовдан ўтказиши лозим.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech