22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Мамлакатимизда
5 Ноя  2019 389

“Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” АЖда коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизими жорий этилмоқда

“Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Ушбу тизим коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи – Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида жорий этилмоқда.

Ушбу лойиҳа етакчи ҳалқаро ташкилотлардан бири ҳисобланган ҳалқаро аудиторлик компанияси KPMG (Италия) экспертлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech