26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Хавфсизлик
18 Янв  2019 955

Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш механизми яратилади

Давлат дастурига асосан коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш назарда тутилган, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали. Хусусан, шу мақсадда 2019 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган ҳужжатларда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини ташкил қилиш;
  • коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хизматларни рақамлаштириш, уларни “ягона дарча” тамойили асосида бериш ва давлат хизматлари марказларига ўтказиш;
  • коррупция ҳолатларини аниқлашга ёрдам кўрсатувчи “холис фуқаро” тизимини жорий этиш, бунда жамоатчилик назорати ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини ошириш;
  • ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақида хабар беришга имконият яратувчи ягона портални ташкил этиш ва ишга тушириш;
  • давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлигини таъминлаш;
  • пора берилиши ҳақида хабар қилган давлат хизматчилари, шунингдек, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида тасдиқланган хабар берган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратиш;
  • коррупцияга қарши курашиш комиссияларининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш;
  • коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш, халқаро ташкилотлар, шу жумладан ИҲТТнинг коррупцияни олдини олишга оид тавсияларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва амалга ошириш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech