31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Саломатлик
7 Апр  2020 3135

Коронавирус Жиззахда

7 апрель соат 12:00 ҳолатига кўра Жиззах шаҳрида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди.

Афсуски 7 апрель соат 12:00 ҳолатига Жиззах шаҳрида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди. Ҳозир аниқланашича, бир нафар гумонланувчининг кейинги таҳлилларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда мазкур 1 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна икки нафар гумонланувчининг кейинги таҳлиллари ҳозир текширув жараёнида.

Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.

Вилоятимиз аҳлидан ваҳимага берилмасдан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, шунингдек, фақатгина дастлаб расмий манбалар томонидан тарқатилган ахборотлардан фойдаланишларини сўраймиз, деб хабар беради Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech