05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,9 °C

Долзарб
3 Июн  2020 511

Коронавирус дунё бўйлаб қандай кечяпти

Бир жойда касаллик давомийлиги 15 кундан 11 кунга қисқарди, яна қаердадир халқаро авиақатнов тикланиш арафасида.

Жанубий Корея коронавирусга чалинган беморларнинг даволаниш вақтини қисқартиришга ёрдам берадиган «Ремдесивир» препаратини импорт қилишни маъқуллади. Дори воситаси дунё бўйлаб касалхоналарда клиник тажрибаларда касаллик аломатлари давомийлигини 15 кундан 11 кунга қисқартирди, деб хабар беради BBC.

РИА Новостининг хабарига кўра, Россия Федерацияси ҳукумати коронавирус пандемияси таъсири сабабли «пасайган» Россия иқтисодиётини тиклаш режасини тақдим этган.

Туркия 18 июндан бошлаб Европанинг 6 та давлати: Германия, Швейцария, Австрия, Нидерландия, Дания ва Швецияга халқаро авиа парвозларни тиклайди, деб хабар беради Anadolu Agency

Bloomberg тарқатган маълумотга кўра, Буюк Британияга келувчи сайёҳлар учун жорий этилган карантин — мамлакат туризм бозорига иқтисодий зарар етказади. Ушбу зарар 182,5 миллиард доллар миқдорида баҳоланган.

Латвия 3 июндан бошлаб эпидемиологик вазият хавфсиз бўлган Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларига мамлакатга кириш учун рухсат берди. Европа Иттифоқида 100 000 аҳолига максимум 15 нафар бемор тўғри келадиган давлат фуқаролари икки ҳафталик карантинга риоя қилишлари шарт эмас, деб хабар беради US News ахборот манбаи.

Bloomberg ахборот манбасининг хабарига кўра, Бразилияда коронавирус юқиши бўйича кунлик рекорд кўрсаткич қайд этилди — бир суткада 29 минг киши зарарланган.

Мексика, Перу ва Бразилия COVID-19 ҳолатларининг тезкор кўпайишига қарамай, карантин чекловларини енгиллаштирмоқда. ЖССТ чекловларни жуда тез бекор қилиш вазиятни ёмонлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради CNN.

Al Jazeera ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, Zoom компанияси акциялари уч бараварга ошди ва даромад 169%га кўпайди. Бунга сабаб коронавирус пандемияси сабаб видеоалоқа орқали ишлаш усули ва масофали иш оммалашиб кетган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech