14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Хавфсизлик
14 Июл  2020 360

Коронавирус ҳибсхонадан карантинга етаклади

Гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс коронавирусга чалинганлиги аниқланди.

2020 йил 10 июлда ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирида 38 ёшли фуқаро 0,59 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини 500 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланиб, тадбирда ишлатилган 250 000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича ушбу фуқарога нисбатан тегишли модда билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо дастлабки тергов жараёнида қўлга олинган шахснинг COVID-19 касаллиги билан хасталанганлиги аниқланиб, зудлик билан унга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чорасига алмаштирилган ва ушбу шахс карантинга олинган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech