11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Халқаро ҳамкорлик
9 Июл  2020 404

Кореяга ишга жўнатиш давом этади

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга жўнатиш масаласи муҳокама қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг (HRD) Ўзбекистондаги вакили, EPS тест имтиҳонларини ўтказиш маркази директори Сонг Санг Жин билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган, шунингдек, EPS тест имтиҳонларидан ўтган фуқароларни ушбу мамлакатга жўнатиш борасидаги масалалар муҳокама этилди.

Сонг Санг Жин берган маълумотларга кўра, Корея Республикасига хорижий мамлакатлардан кириб келаётган фуқаролар орасидан ҳар куни 30 тадан 50 тагача коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Мазкур ҳолат Жанубий Кореяга ишлаш учун кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони ҳамда хорижий давлатлар ўртасида ташкил этилаётган авиарейсларга таъсир этиши мумкин.

Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган ҳамда EPS тест имтиҳонларидан ўтган фуқароларни ушбу мамлакатга жўнатиш жараёнини тезлаштириш юзасидан таклиф билдирилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech