16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
18 Янв  2019 878

2018 йилда мамлакатимизда 768,3 минг нафардан кўпроқ туғилиш қайд этилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра ФҲДЁ органларида 768,3 минг нафардан кўпроқ туғилганлик қайд этилди ва бу Ўзбекистон тарихида энг кўп кўрсаткич бўлиб турибди. Туғилганларнинг 400,9 минг нафари ўғил болалар ва 367,4 минг нафари қизалоқлардир.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатида мамлакатимиз аҳолиси сони 33 миллион 254 минг 130 кишига етди. 2018 йил давомида аҳоли 597,4 минг кишига ёки 2017 йилга нисбатан 1,8 фоизга кўпайган, деб хабар тарқатди ЎзА.

Аҳоли ўсиши табиий ҳаракат ҳисобига таъминланган. Яъни аҳоли орасида туғилганлар сони вафот этганлар сонидан анча кўплиги кузатилди. 2018 йилда туғилиш 768,3 минг нафар бўлса, вафот этганлар сони 154,7 минг нафарни ташкил этди. Натижада, аҳолининг табиий ўсиши 613,6 минг нафарга етди.

Хабарда 2019 йилда аҳолиси 3 миллиондан ошган ҳудудлар ҳам келтирилган. Самарқанд вилояти – 3,8 миллион, Фарғона – 3,7 миллион, Қашқадарё – 3,2 миллион, Андижон – 3,1 миллион нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Аҳолиси кам вилоятларга келадиган бўлсак, айни вақтда Сирдарё вилоятида 829,7 минг, Навоий вилоятида 974,3 минг нафардан кўпроқ юртдошларимиз яшамоқда.

2019 йил 1 январь ҳолатида аҳоли зичлиги бир километр квадратга 74,1 киши тўғри келмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech