16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Хавфсизлик
11 Сен  2019 272

Контрафакт диск сотувчилар бозори юрмайдиган бўлди

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган навбатдаги профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳудудида фуқаро Эшонқул Дилмуродов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан савдо фаолиятини амалга ошираётгани аниқланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати.

Натижада 287 дона умумий қиймати 1 млн. 435 минг сўмлик сифатсиз, лицензияланмаган, контрафакт DVD ва СD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Яна бир фуқаро Боймурат Эшматовнинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳеч қандай ҳужжатсиз диск маҳсулотлари билан савдо қилаётган сохта тадбиркордан 263 дона, умумий қиймати 1 млн. 315 минг сўмлик маҳсулотлар далилий ашё сифатида олинди.

Яшнобод туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаро Неъматулла Болтаев томонидан «Авиасозлар деҳқон бозори» ёнида жами 350 дона умумий баҳоси 1 млн. 750 минг сўмлик контрафакт дисклар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётган яна бир фуқаро Салоҳиддин Розиқовдан умумий баҳоси 3 млн. 280 минг сўмлик 656 дона контрафакт диск маҳсулотлари олиб қўйилди. Ушбу фуқаро ҳам ўз моддий манфаатини устун қўйиб, ноқонуний савдо фаолиятига вояга етмаган ёшларни жалб қилган. Яъни, эндигина 14 ёшга тўлган жиянининг қўлига китоб бериб, жамият ҳаётида илм олишдек муҳим вазифани бажаришга кўмаклашиш ўрнига контрафакт дисклар савдоси билан банд қилиб, чўнтакни тўлдириш билан овора бўлаётгани ачинарли ҳол, албатта.

Жорий йилнинг ўтган даврида давлат солиқ хизмати органлари томонидан республикамиз бўйлаб ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 260 ҳолатда 94 минг дона умумий қиймати 376 млн. сўмлик лицензияланмаган, контрафакт тарзда кўпайтирилган DVD ва СD дисклар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech