21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Хавфсизлик
7 Июн  2019 3738

6,4 миллион сўмлик ноқонуний олиб кетилаётган олтин тангалар ушланди

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Гап шундаки, мазкур божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро М.М.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этган.

Шундан сўнг, унинг юклари белгиланган тартибда текширилганда унда божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 6 400 000 сўмлик, вазни 16 граммни ташкил қилган 2 дона 1898 йилда, 1 дона 1899 йилда ва 1 дона 1900 йилда ишлаб чиқарилган “Б.М.Николай” ёзувли тилла тангалар борлиги аниқланган.

Ушбу пост ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир яна бир ҳолат аниқланди. Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Ё.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унда божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғирлиги 172 грамм бўлган, сариқ металдан ясалган, қиймати 51 600 000 сўмлик, 3 турдаги заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech