22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Халқаро ҳамкорлик
1 Апр  2020 471

Контейнерли поезд Туркияга йўл олди

Жорий йилнинг 29 мартида Туркия Республикасига контейнерли поезд жўнаб кетди.

 «Олмалиқ кон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан уюштирилган ва экспортга мўлжалланган юк билан 90 та контейнерли дастлабки поезд пойтахтимизнинг Сирғали станциясидан жўнаб кетди. Ушбу поезд «Баку-Тибилиси-Карс» Транскавказ йўналиши бўйлаб  ҳаракатланади.

Эътиборлиси шундаки, бундай поездларнинг Туркиядан ташқари Россия ва Евро Иттфоқ давлатлари, шунингдек, Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларига ҳам жўнатилиши мўлжалланаяпти. 

«Узбекжелдорэкспедиция» унитар корхонаси ва «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти каби логистик корхоналар томонидан барча имкониятлар яратилмоқда. Улар маслаҳат хизмати кўрсатишдан ташқари темир йўл орқали юк ташиш бўйича узоқ муддатли ўзаро икки томонлама ҳамкорликка ҳам тайёрлар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech