09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
23 Мар  2020 348

Коммунал тўловлар учун имтиёзлар жорий этилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири матбуот котиби Алипаша Аҳмедов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Алипаша Аҳмедовнинг сўзларига кўра, аҳолининг ичимлик сувига бўлган эхтиёжини эътиборга олган ҳолда барча сув таъминоти корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтказилган.

Савол-жавобларда, шунингдек, кўп квартирали уйларда мавсумий регламент ишларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган иссиқ сувнинг вақтинчалик ўчириш тадбирлари карантин якунлангунига қадар қолдирилгани ҳам маълум бўлди.

Савол: Карантин пайтида коммунал хизматлар (ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун тўловларни амалга оширишда имтиёзлар бериладими?

Алипаша Аҳмедов: Ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқларидан узилмайди.

Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech