26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,4 °C

Таълим
1 Июл  2020 985

Ўқитувчилар фақат журнал билан ишлайди

Ўқитувчилар тўлдирадиган ҳужжатлари сони битта журнал билан чекланади — 2016 йилда уларнинг сони 7 та эди.

Ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратишлари мақсадида «Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га ўзгартириш киритилди (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди).

Бунда, умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилди.

Бу ўқитувчиларга асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишга қаратиши учун шароит яратади.

Барча мактабларда фанлар бўйича тақвим мавзуий режаларини бир хиллаштириш мақсадида, эндиликда тақвим мавзуий режалар Республика таълим маркази томонидан тасдиқланади ва ўқув йили олдидан вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

Юқорида таъкидлаб ўтилган Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилиши кутилаётган «Миллий ўқув дастури»нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан «Ўқитувчи китоби»ни жорий этилиши мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.

Эндиликда ўқитувчиларимиз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратадилар деган умиддамиз, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Босқичма-босқич ўқитувчилар ва мактаб жамоаси фаолияти ҳужжатларни тўлдиришига қараб эмас, балки мактаб битирувчиларининг ҳаётда муваффақиятга эришишлари билан баҳоланишга ўтилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech