02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,2 °C

Бизнес
28 Янв  2020 1574

KOIKA бизнес-инкубаторлари Тошкентда

Жорий йилнинг 28 январида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Корея Республикасининг халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ўртасида қиймати 5,5 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган «Ўзбекистонда бизнес инкубация тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш» лойиҳасини ишга тушириш тўғрисида битим имзоланди.

Лойиҳа Кореянинг энг яхши тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, янги иш бошлаган тадбиркорларга ўз бизнес ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тизимини ишлаб чиқишга қаратилган.

Ушбу лойиҳа доирасида кореялик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, улар билан кейинги 4 йил ичида қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борилади:

- Тошкент шаҳрида янги ишбилармонларга ўзларининг бизнес ғояларини амалга оширишда малакали мутахассислардан амалий ёрдам олишлари мумкин бўлган намунали бизнес-инкубаторни яратиш;

- бошланғич тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек,  Ўзбекистонда инновацион бизнес экотизимини ривожлантириш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган ташкилотларнинг (лойиҳаларнинг) институционал ривожланишига кўмаклашиш;

  - Корея Республикасида ўқув амалиётини ташкил этиш орқали ёшлар ва инновацион бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи идора ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш;

- ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш тўғрисидаги бошланғич тадбиркорлар учун барча зарур маълумотларни ўз ичига олган яхлит ахборот тизимини яратиш.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Корея Республикаси дунё иқтисодиётининг инновацион ривожланиш даражасини бўйича кўплаб халқаро рейтингларда етакчи ўринни эгаллаб турибди, дея хабар беради Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech