31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Хавфсизлик
7 Апр  2020 971

Кўчаларда юрган ҳарбий техника БТРми?

Мудофаа вазирлиги томонидан англашилмовчиликка ойдинлик киритилди.

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров аҳолидан тушаётган саволларга жавоб берди:

– Йўқ, бу махсус техникани БТР билан адаштирмаслик керак. Минг афсуски айрим фуқароларимиз бу техникаларни кўриб турли хил салбий муҳокамаларга ҳам йўл қўймоқдалар.

Тарғибот ишларига жалб қилинган БРДМ-2 зирҳли техника базасидаги ЗС-82 овоз узаткичли мослама айнан тарғибот ва мунозаралар ўтказишга мўлжалланган. Унинг овоз узатиш қуввати 6 километр масофагача етади. Шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларида ҳар бир кўчага кириб чиқиш каби ишларни енгиллаштириш мақсадида ушбу техникалар жалб қилинмоқда. Бундан мақсад кўпроқ ҳудудни овоз билан қамраб олиш, шу сабаб асосий кўчалар, аҳоли яшаш пунктларида тарғибот ишлари олиб бориляпти.

 Ҳурматли ва азиз юртдошлар, нима бўлганида ҳам ҳарбий техникалар ва ҳарбий хизматчилар бу синовли даврда эзгу мақсадлар учун бу тадбирларга жалб қилинмоқдалар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech