22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Кейинги авлод
16 Мая  2019 951

Муваффақият калити

Синов натижаларига кўра, И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (МТУ) Тошкент филиали бакалаврият битирувчилари Федерал интернет-имтиҳонда (ФИИБ) олтита «олтин», еттита «кумуш», тўртта «бронза» сертификатини кўлга киритдилар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим сифати турли маҳаллий ва халқаро таълим рейтинглари орқали баҳоланмоқда. ФИИБ каби хорижий экспертларнинг бундай нуфузли мустақил баҳо бериши эътиборга молик, албатта. И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (МТУ) Тошкент филиали нефть ва газ факультети декани Шавкат РАВИЛОВ олий таълим муассасалари битирувчиларини синовдан ўтказиш бўйича бундай лойиҳанинг аҳамияти ҳақида сўзлайди:

- ФИИБ - сифатли билим бериш, ОТМнинг рақобатдошлиги даражасининг алоҳида бир мезонидир. Бу бакалаврият битирувчиларини федерал давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ташқи нуфузли мустақил сертификатлаш ҳисобланади. Ўзбекистонда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш нуқтаи назаридан бундай холис баҳолаш алоҳида аҳамиятга эга.

- Қайси ташкилотлар тест ташаббусини қўллаб-қувватламоқда?

- Федерал интернет-имтиҳонини амалга ошириш Етакчи университетлар ассоциацияси, Россия миллий аккредитация кенгаши ва бошқа ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли мумкин бўлди. Уни ўтказиш университетнинг, умуман, маҳаллий таълимнинг нуфузини оширишга бевосита ёрдам беради.

- Бунда жами қанча олий таълим муассасалари иштирок этди?

- Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, МДҲ мамлакатларидан 110 дан ортиқ муассаса. Филиалимиз «ФИИБ-2019 нинг асосий майдончаси» мақоми берилиши тўғрисидаги гувоҳномани олди.

- Мустақил экспертларнинг хулосалари қандай мезонларга асосланади ва синов учун талаблар қандай?

- Мажбурий сертификатлашдан ўтадиган махсус ишлаб чиқилган педагогик мезон бўлувчи материаллар мавжуд. Бундан ташқари, онлайн-имтиҳон жараёнини ташкил этишда жуда қатъий техник талаблар қўйилади: аудиторияларни видеокузатув воситалари, юқори сифатли интернет алоқаси, видеотрансляцияни ташкил этиш учун компьютер ускуналари билан таъминлаш, имтиҳон бошланишидан то охиригача барча камералардан аниқ тасвирларни узатиш кабилар. Синов вақт зоналарини ҳисобга олган ҳолда барча базавий майдонларда ўтказилади, бу эса иштирокчилар учун теппа-тенг шароит юзага келишини таъминлайди.

- Лойиҳа иштирокчиларига бу нима беради?

- Билим даражасини баҳолашдан ташқари, битирувчининг тайёргарлиги сифатини тасдиқлаш учун номига берилган сертификат давлат якуний аттестациясида, магистратурага кириш, ишга жойлашишда афзалликлар беради.

ФИИБнинг барча совриндорларини табриклаб, уларга илмий ва профессионал касбини муваффақиятли давом эттиришни тилаб қоламиз.

Надежда Ли.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech