27 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,1 °C

Агросектор
21 Мая  2020 1422

Доривор ўсимликлар — кластер усулида

Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Навоий бўлими олимлари ташаббус билан чиқди.

Улар доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этишни таклиф этяптилар.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати. Даставвал доривор ўсимликлар шартнома асосида фермер хўжаликлари ва қишлоқ аҳлининг шахсий томорқаларида етиштирилади. Кластер эса уларни уруғ, зарур бўлганда, ўғит билан таъминлаш, шунингдек, етилган ва қуритилган ҳосилни бозор нархида улардан сотиб олишни ўз зиммасига олади. Шу билан бирга Академия олимлари доривор ўсимликларни экиш ва парвариш қилиш бўйича ўқув қўлланмалари тайёрлайди ва улар билан аҳолини таъминлайди. Шу билан бирга, ишнинг кетишини доимий равишда видеоалоқа воситалари орқали, ҳамда жойига чиқиш йўли билан мониторинг қилиб боради, керакли тавсиялар беради.

Навоийлик олимлар, фермерлар ва хусусий томорқа эгаларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан 50 гектар майдонда доривор ўсимликлар етиштириш, хусусан, наъматак ва аччиқ бодом экиш режалаштирилган. Топинамбур, амарант, кунжут, седана, арпабодиён ва тирноқчалардан олинадиган ҳосилнинг ярми қайта ишланади. Кластер шаклланиб бўлингандан кейин эса, иккинчи босқичда ҳосилнинг ҳаммаси қайта ишланади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган тегишли конкурсда иштирок этади.

Дилфуза Гулямова.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech