20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Биласизми?
29 Апр  2019 979

Словакияда ёввойи тўнғизлар хазина топишга (!) кўмаклашди

Ҳаммаси ўрмонда сайр қилишга қарор қилган бир жуфтликдан бошланган ва улар ўрмонда хазина топдилар.

Маълумотда келтирилишича, унинг атрофидаги ер кавлаб ташланган экан. «The Slovak Spectator» келтирган маълумотга кўра, хазинани тоғли ҳудуддаги Ликавка қишлоғи яқинидан топишган.

Хазинада тилла ва кумуш тангалар бор эди. Энг қизиғи, жуфтлик унга қўл ҳам теккизмаган. Улар топилма ҳақида музейни хабардор этишган. Археологлар етиб келмагунча ўзлари хазина топилган жойдан бир қадам ҳам жилишмаган. Кейинчалик аниқланишича, хазинадаги хумда иккита XV аср охирларига тегишли тилла танга ва XVI аср бошларига тааллуқли 1600 кумуш венгер динори бор экан.

«Бунга бир неча сабаб бўлиши мумкин, – дейди Жилина ёдгорликларни ҳимоя қилиш ҳудудий кенгаши вакили Мартин Фурман. – Ушбу хазина 1527 йил ёки ундан сал кейинроқ бекитиб қўйилган бўлиши керак. Бу афтидан, ўша даврдаги Венгрия тахтига икки номзод – Фердинанд Габсбург ва Янош Запольяилар ўртасида авжига чиққан фуқаролар уруши билан боғлиқ».

Peter Ledaj / Regional Monuments Board Zilina сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech