04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,3 °C

Урбанизация
10 Янв  2020 2543

Ўзбекистон йўлларида 7 млн долларлик Хитой инновациялари

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Хитойнинг «Tulufan Xindian Ganta» компанияси бош директори муовини Li Qizhi билан музокаралар ташкил этилди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/10 январь. «Tulufan Xindian Ganta» Хитойда нафақат қурилиш цементи ишлаб чиқарувчи учинчи йирик компания ҳисобланади, балки автомобиллар реконструкцияси ва йўлларини жиҳозлаш масалалари билан ҳам шуғулланади.

Суҳбат чоғида Li Qizhi Ўзбекистондаги минтақавий автомобиль йўлларидаги мавжуд йўл ёриткичларини такомиллаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Компания Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ёритиш ускуналарини ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор ва бунинг учун 7 млн АҚШ долларига яқин маблағни ажратишга тайёр.

Хоразм вилояти ишлаб чиқариш линиясини амалга оширишнинг дастлабки ҳудуди сифатида белгиланган (мавжуд «Ҳазорасп» ЭИЗни ҳисобга олган ҳолда).

Хитой компанияси раҳбариятининг лойиҳа имкониятларини батафсил ўрганиш учун шу йилнинг март ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Баҳолаш ижобий бўлса, «Tulufan Xindian Ganta» компанияси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланади

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech