05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,9 °C

Хавфсизлик
31 Мая  2020 2001

Китоб тумани карантинга олинди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига кириш-чиқиш таъқиқланади. У ерда коронавирус билан касалланганликда гумонланувчи шахс кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

Туманда коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди. Автотранспорт ва пиёдалар ҳаракатланиши қатъий назоратга олинган, деб хабар беради Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech