16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,3 °C

Маданият
18 Апр  2019 2130

Кино соҳасини ёритиб борувчи журналнинг биринчи сони нашрдан чиқди

Ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс-клубида “Кино санъати” журналининг тарихий 1-сони тақдимоти бўлиб ўтди.

“Кино санъати” журнали “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган ва суратга олинаётган фильмлар ҳақидаги маълумотларни, кино соҳасида хизмат қилаётган киноижодкорларнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг ижодларини халқимизга ёритиб бориш мақсадида чоп этилмоқда.

Тадбирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Э.Аъзам, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ж.Қосимов. Ўзбекистон халқ артисти Г.Зокирова ва бошқа сўзга чиққанлар “Кино санъати” журнали соҳа олимлари, мутахссис ва мураббийлар, талабалар учун эркин минбар, илмий-ижодий қўлланма вазифасини ўташини, кинотадқиқот ва кинотаҳлиллар қоғозга муҳирланиб, ўзига хос солномага айланиши такидлаб ўтилди.

 3 минг нусхада чоп этилаётган “Кино санъати” журнали йилда тўрт маротаба нашр қилинади.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech