18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,9 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2019 1012

Кимё саноатида 31 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Дастурнинг қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг, шу жумладан, 1,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 31 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.

Шунингдек дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб минерал ўғитларишлаб чиқаришни модернизация қилиш;
  • полимер маҳсулотлари, полиэтилентерефталат (ПЭТ), поливинилхлорид (ПВХ), синтетик каучук, полистирол, полиуретан, полиол, акрилонитрил-бутадиен-стирол (АБС) пластик, полиакрилонитрил (ПАН) маҳсулотларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
  • кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлабчиқариш кластерларини ташкил этиш.

Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улушлари қуйидаги тартибда сотилади:

  • инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан:
  • “Самарқандкимё” АЖ устав капиталидаги 60,35 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 39,65 фоиз акциялари“ноль” харид қийматида;
  • “Қўнғирот сода заводи” МЧЖустав фондидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 51 фоиз улуши бозор қийматида;
  • “Қўқон суперфосфат заводи” АЖустав капиталидаги 70,54 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 25 фоиз акциялари – “Индорама” (Сингапур) компаниясига 4,3 миллион АҚШ долларига;
  • “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 48,05 фоиздавлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2,95 фоиз акциялари танлов савдоларида бозор қийматида;
  • “Электркимёзавод” ҚК АЖустав капиталидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 26,14 фоиз акцияларини – очиқ савдоларда бозор қийматида;
  • “Жиззах пластмасса” АЖустав капиталидаги 25 фоизгачаакциялар – дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш асосида;
  • “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириб жамиятнинг устав капиталидаги 51 фоиз акциялари бозор қийматида;
  • “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖниакциядорлик жамиятига ўзгартириб жамиятнинг устав капиталининг 51 фоизигача бўлган акциялари бозор қийматида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech