17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,6 °C

IT-хабарлар
14 Мая  2019 3201

Кибержиноятчилар яна бир марта ҳужумга ўтди

Бу сафар улар WhatsApp сервисини мўлжалга олишди.

«Financial Times»да келтирилишича, улар илова сифатида фойдаланиладиган юзер ускуналарига жосуслик дастурларини жойлаштиришган.

Улар қўнғироқлар орқали тушади. Кейин мосламага ўтган жосуслик дастурлари автоматик тарзда юкланади, хавфли қўнғироқ ҳақидаги барча маълумотлар эса тарихдан бутунлай ўчириб ташланади.

Нашрнинг таъкидлашича, кибержиноятчилар фойдаланган Pegasus деб номланувчи жосуслик дастури унинг яратувчилари томонидан разведка эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган. Дастур микрофон орқали фойдаланувчиларни тинглаш, ўрнатилган камера орқали фото ва видео тасвирлар олиш имкониятига эга.

Бундан ташқари, Pegasus ўлжа билан ёзишмаларга киришганлар ускуналарига ҳам кириб, улар ҳақида ахборот тўплайди ва уларнинг жойлашуви нуқталарини аниқлай олади.

Ушбу дастурни яратган NSO Group вакиллари ҳам ўз хусусий суриштирув-текширув ишларини бошлаб юборган. Ташкилот раҳбариятининг айтишича, дастур террорчиларга қарши курашиш мақсадида яратилган ва ундан фақат махсус давлат хизмати фойдаланишга ҳақли.

WhatsApp сервиси дастурдаги носозликни бартараф этувчи янги дастурни ишлаб чиқарди. Мессенжер ходимлари ҳар бир фойдаланувчига (дунё бўйича уларнинг сони 1,5 миллиардга яқин) келгусида кўнгилсиз оқибатларга дучор бўлмаслик учун уни юклаб олишни тавсия қилмоқдалар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech