09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Ташвишли хабар
10 Мар  2020 2768

Кекса ёшда ўғирликка қўл урганлар

Сирдарё вилояти катта миқдорда буғдой ўғирлаган шахслар қўлга олинди.

2020 йил 4 март куни Янгиер шаҳар ИИБга 38 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси ариза билан мурожаат қилиб, 23 февралдан 4 март кунигача бўлган вақт оралиғида буғдой маҳсулотини ўғирлатганини маълум қилган.

Дастлабки тергов-суриштирув натижасига кўра, темир йўл  юк вагонидан аризачи — қозоғистонлик фуқаро  раҳбарлигидаги МЧЖга тегишли умумий қиймати 35 078 400 сўмлик 19 тонна 500 килограмм буғдой маҳсулоти номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетганлигини маълум бўлган.

Ва ушбу жиноятни 60 ёшли, икки нафар 43 ёшли  ва фуқаролар содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ғаразли мақсадларни кўзлаганлар гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech