20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Биласизми?
25 Дек  2018 1278

Сайёранингн ҳар саксонинчи кишиси мигрант

Вашингтон (АҚШ) университети олимлари жаҳондаги миграция бўйича олиб борган тадқиқотлари натижасини эълон қилди.

«PNAS» журналида эълон қилинган натижаларда 1990 йилдан 2015 йилга қадар одамларнинг жаҳон бўйлаб ҳаракатланиши таҳлили ўз аксини топган. Тадқиқотларда аниқланишича, Ер юзида ҳар беш йилда саксон кишидан биттаси яшаш жойини ўзгартирар экан. Чорак қисми барибир туғилиб-ўсган ватанига қайтаркан.

Вашингтон университети тадқиқотчилари нафақат ватанидан кўчиб кетган, балки қайтиб кўчиб келаётганларни ҳам ҳисобга оладиган математик модель яратишди. Аслида миграция – тадқиқотлар учун анча мураккаб соҳа ҳисобланади, нафақат маълумотлар топиш қийин, балки уларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ва ишончли эмас. Шу боис муаллифлар бошданоқ масаланинг ана шу томонига, яъни келтирилган рақамларнинг тўғри бўлмаслигига, диққатни қаратишган. Бироқ Европадаги миграция бўйича ишончли маълумотларнинг кўрсатишича, модель ишлайди. Шунингдек, тадқиқотдан миграция масаласи ўйланганидан ҳам каттароқ миқёсга эгалиги ҳам аниқланган. Ҳар беш йилда 67 дан 87 миллионгача киши, бундан қочқинлар ҳам четда қолмайди, турар жойини ўзгартиради. Бу рақам илгари тахмин қилинганидан икки баравар зиёд. Бундан ташқари, глобал миграциянинг 26-31 фоизини яна ўз ватанига қайтганлар ташкил этади. Бошқа олимларининг айтишича, америкалик тадқиқотчилар олиб борган изланишлар натижасида дунёмиз кутилганидан ҳам ранг-баранг ва жўшқинроқ экани юзага қалқиб чиқади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech