22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +39,6 °C

Мамлакатимизда
14 Мар  2019 2314

7 тонналик сумалак дошқозони Наманганга жўнатилди

Наврўз байрами олдидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ва Марказий таъмирлаш механика заводи ишчилари сиғими 7 тонналик сумалак дошқозони ва ўчоқ, 3 метрлик иккита капкир ва иккита чўмич, шунингдек, қозон-ўчоқ атрофига мўлжалланган металл майдончани бир ойда тайёрлашди.

 

13 март куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси А.Хурсанов 7 тонналик улкан қозоннинг паспортини Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Аюбхон Бобомирзаевга тантанали равишда топширди ва комбинат тасарруфидаги йирик автоулов трейлерга ортилган улкан дошқозон карнай-сурнай садолари билан Наманганга кузатилди, деб хабар тарқатди “Олмалиқ КМК” АЖ матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида, пойтахтда 8 тонналик қозонда дамланган ош Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганидан ва бу ош комбинатда тайёрланган қозонда пиширилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, комбинат томонидан яна иккита бир тонналик ва битта беш тонналик қозон ҳам тайёрланган. Наманганликлар учун тайёрланган бу 7 тонналик қозон эса комбинатнинг бешинчи улкан қозонидир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech