29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Хавфсизлик
6 Апр  2020 353

Катта миқдордаги пул ўғриси қўлга тушди

2020 йил 26 февралда аёл киши Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, уйидан катта миқдордаги пул йўқолганини маълум қилади.

Аёл ўз аризасида шу куни тахминан соат 09:00 дан 14:00 га бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб унинг яшаш хонадонига кирганлиги, ва у ердгаи сейф ичидан жами 40 000 доллар ва 293 000 000 сўм пуллар, ҳамда 15 000 долларлик тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар қилган.

Шунингдек, аризасида ушбу шахсларни аниқлаб уларга нисбатан қонуний чора кўришилишини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Марғилон шаҳар ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи 25 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, у 3 апрелда процессуал тартибда ушланган. Ҳозир ушбу шахс гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва ундан ашёвий далиллар олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech