25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Биласизми?
4 Фев  2019 892

Кашандаларнинг организмида онкологик касалликлар тез ривожланади

 Кашандалар кўп йиллик чекиш “тажриба”сига эга бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар уларнинг организмида рак касаллиги ривожланиши мумкин. АҚШнинг Уэлла Корнелла тиббиёт коллежи олимлари бу борада кўплаб тадқиқот ўтказган ва шундай хулосага келга.

Тадқиқот натижаларига кўра, кашандалар ўпкасида молекуляр даражада онкологик касалликларнинг ривожланиши учун "қулай яшаш шароити" яратилади. Баъзида тиббиёт ходимлари бу хасталикнинг илк белгиларини аниқламай туриб, кутилмаганда саратон ривожланиши мумкин экан. Изланишлар натижасига қараганда, кашандаларнинг юқори нафас йўллари юзасида жойлашган ҳужайраларда ўпка ракида учрайдиган ҳужайраларнинг генлари ишга тушади. Ана шунинг ўзи чекишнинг инсон организми учун нақадар зарарли эканини тасдиқлайди. Аммо  бу билан кашандаларнинг ҳаммаси шу хасталикка чалинади деб бўлмайди. Шундай бўлса-да, мазкур тадқиқот натижалари барча кашандалар ўпка ва нафас йўллари раки ривожланишига мойил бўлган гуруҳга киришини тасдиқламоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech