07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
3 Мая  2020 688

Карвон йўлга чиқди

Куни кеча Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидаги тошқиндан жабрланганлар учун Андижонликлар инсонпарварлик ёрдами юборган.

Фавқулодда ҳодиса юз бериб Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 5 тонна ун, 500 кг ёғ, 600 кг гўшт, 3 тонна картошка, 2 тонна гуруч ва 2 тонна макарон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар тўплами ҳамда 35 мингта тиббий ниқоб, 10 минг дона бир марталик идишлар, 145 мингдан зиёд кийим-кечак маҳсулотлари юборилди.

Бугун эса навбатдаги кўмак карвони Сирдарёга йўл олди.

Карвонда Сирдарёлик ҳамюртларимиз учун Андижон вилояти ҳокимлигининг жами 4 миллиард сўмни ташкил этадиган навбатдаги инсонпарварлик кўмаги юборилди. 17 та юк машинасига ортилган кўмак карвонида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотлари, кийим кечаклар, санитар-гигиеник ҳамда тиббий воситалар, бирламчи эҳтиёж учун зарур бўлган анжомлар мавжуд, деб хабар беради Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech