17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,4 °C

Долзарб
20 Мар  2019 2868

Математика бўйича Абель мукофотини биринчи марта аёл киши олди

Норвегия фанлар академияси Карен Уленбекни математика бўйича энг нуфузли мукофот ғолиби деб эълон қилди.

 

Остиндаги Техас университети профессори бунга «фазони калибровкалаш назарияси ва интеграллашган тизимлардаги геометрик дифференциал тенгламалардан айрим ҳосилаларни олиш» ва илмий ишларининг математик таҳлил, геометрия ва математик-физикага фундаментал таъсири учун сазовор бўлди.

Мукофот эгасини аниқлаш қўмитаси раиси Ханс Мунте-Кааснинг айтишича, худди совун кўпиклари сингари унинг «минимал сатҳлар» борасидаги изланишлари математик манзарани ўзгартириб юборди.

«Унинг назариялари бизнинг минимал сатҳлар борасидаги тушунчаларимизда инқилоб ясади. «Минимал сатҳларга» совун кўпикларини мисол келтириш мумкин. Улар математик нуқтаи назардан совун кўпигини сатҳда идеал кўринишда чўзиб-тортадиганлар учун қизиқарли», деди у.

Абель мукофоти - норвегиялик таниқли математик Нильс Хенрик Абель шарафига қўйилган ва  унга математиклар учун Нобель мукофотининг муқобили сифатида 2002 йилда Норвегия ҳукумати томонидан асос солинган.

«Карен Уленбекнинг изланишлари математика ва физика туташган жойда том маънода инқилоб ясади, - дейди Техас университети Табиий фанлар коллежи декани Пол Голдбарт. – Унинг тадқиқотларда олган натижалари жуда кўплаб мавзуларга, жумладан, воқелик моҳиятини тушунтирувчи табиат назариясидан макон ва замон геометриясигача мос келади».

Математикадан ташқари, Карен Уленбек ижтимоий фаолият билан ҳам машғул – у изланишларнинг барча босқичларида, бакалавриатдан докторлик ишларига қадар, тадқиқотчи аёллар учун грантлар ажратадиган «Аёл ва математика» дастури асосчиларидан бири ҳисобланади.

Мукофотни топшириш маросими 21 март куни Ослода бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech