05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
28 Апр  2020 2353

Навоийликлар ҳиммати

Навоийдан йўлга чиққан «Саховат карвони» Наманганга етиб келди.

Фото: Navoi.uz

Бугун Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси кўмаги билан 200 милллион сўмдан ортиқ 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7 турдаги антисептик ва гигиеник воситалар Наманган вилоятига етиб келди.

10 тонна ун, 5 тонна гурунч, 5 тонна шакар, 5 тонна картошка, 5 тонна ёғ, 20 қути антисептик воситалар юкланган Саховат карвонлари Наманган шаҳридаги омборхоналардан бирига келтирилди. Энди ушбу хайриялар  наманганлик юртдошларимизга тарқатилади, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech