28 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Мамлакатимизда
27 Апр  2020 1295

Карантини тизими такомиллашади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.

2020 йил 25 апрелда Ҳукуматнинг 254-сонли «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.

Карантин марказининг асосий вазифаларидан бири коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни қабул қилиш, сақлаш ва карантин мажмуасидан чиқаришни ташкил этиш ҳисобланади.

Карантин маркази Тошкент шаҳар ҳокимлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Карантин маркази директори Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Карантин мажмуасига тегишли мутахассис, ходимлар ва ҳарбий хизматчилар бириктирилиб, улар меҳнат ва хизмат фаолиятини асосий иш жойидан ажралган ва ойлик иш ҳақи (пул таъминоти) сақланган ҳолда олиб боради. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан уларни қўшимча моддий рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Қарор билан мазкур мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, чегара божхона постларидан ўтаётган йўловчилар дастлаб санитария-карантин пунктларида тиббий-санитария кўригидан ўтказилгандан сўнг чегара ва божхона хизматлари назоратидан ўтказилади.

Шунга кўра, чегарадан ўтаётган шахслар рўйхати шакллантирилади ва электрон алоқа воситалари орқали марказга юборилади.

Марказ шу рўйхат асосида карантинга олинадиган шахсларни жойлаштириш учун карантин мажмуасида уларнинг сонига мувофиқ тегишли хоналар ажратилишини таъминлайди.

Низом билан карантин мажмуасига жойлаштириш тартиби белгиланди.

Карантин мажмуасида сақланаётган шахсларни назорат қилиш ички ишлар ва миллий гвардия органлари ходимлари ҳамда карантин мажмуаси ходимларидан иборат таркибда ташкил этиладиган навбатчилик гуруҳлари томонидан амалга оширилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech