05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,7 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2020 1298

Карантиндан уйларига қайтди

Қорақалпоғистонда карантинда бўлган фуқаролар бугун уйларига қайтдилар.

14 кунлик карантинга давомида Қорақалпоғистон бўйича карантинга олинган жами фуқаролар сони 544 нафарни ташкил этган бўлиб, шундан Нукус шаҳри, Тахиатош ва Нукус туманларида карантинда бўлган 500 нафар фуқаро 4 апрель куни ўзларининг доимий яшаш манзилларига қайтарилди.

Чуқурлаштирилган тиббий текширувлар натижаларига кўра, уларнинг ҳеч бирида касаллик белгилари аниқланмади. Карантиндан чиққан фуқароларнинг 121 нафари Қорақалпоғистон Республикасида доимий рўйхатда туради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодта вазиятлар бошқармаси томонидан карантинда бўлган фуқароларни касаллик тарқатиш хавфи йўқлиги боис яшаш манзилларига етказиб қўйиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, бошқа вилоятлардан келган фуқаролар учун Нукус-Андижон йўналиши бўйича махсус поезд ташкил этилиб, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда ўз уйларига кузатилди. Шунингдек, республикамиз ҳудудларида яшовчи фуқаролар махсус автобусларда, Йўл патруль хизмати назоратида ўз оилаларига қайтарилди.

Карантинда бўлган фуқаролар улар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилгани, 110 дан ортиқ тиббиёт ходимлари куну-тун хизматда бўлгани, 14 кун давомида нафақат коронавирус, балки бошқа касалликлар бўйича ҳам текширувлар ўтказилгани, зарур ҳолларда тиббий ёрдамлар кўрсатилгани учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунги кунгача коронавирус билан касалланган биронта бемор аниқланмаган, деб хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Жўқор­и Кенгеси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech