05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Хавфсизлик
25 Мар  2020 322

Карантиндан қочган фуқаро Деновда қўлга олинганди...

Денов туманидаги яшаш манзилида қўлга олинга фуқаро ҳақида аввал хабар берилган эди.

Жорий йил 16 мартда ушбу фуқаро Жанубий Корея давлатидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига келиб, сўнгра у ердан «Шерметова-Самарқанд» йўналишида самолётда Ўзбекистон Республикасига кириб келгач, янги турдаги COVID-19 коронавирус касаллиги бўйича Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 14 кунга карантинга олинган.

Аммо, карантиннинг бешинчи кунида, яширин равишда шифохонадан қочиб кетган ва Денов туманидаги яшаш манзилида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу фуқаро Денов тумани юқумли касалликлар шифохонасида карантинга олинган. Денов тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Исмоил Юсуповнинг маълум қилишича, фуқаро шифокорлар назоратида бўлиб, унда COVID-19 коронавирус касаллиги қайд этилмади, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech