07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Спорт
17 Апр  2020 560

Карантин беллашувга ғов эмас

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси биринчи бўлиб онлайн мусобақа ўтказди.

Карантин кунларида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон велосипед федерацияси спортчилар орасида онлайн мусобақа ўтказди. Дастлабки беллашув илк бор ташкил қилингани учун иштирокчилардан кўп нарса талаб этилмади ва регламент ҳам шунга мос содда, тушунарли қилиб ишланди. Қоида оддий: 30 сония ичида ким кўп ерга таянган ҳолда ётиб-туриш («отжимание» қилиш).

Мусобақада иштирок этиш учун 109 нафар спортчимиз ўз чиқишини ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилди.

 Иштирокчилар орасида 21 нафар қизларимизнинг борлиги янада аҳамиятли кўрсаткичдир.

Демак, умумий жисмоний тайёргарликка қаратилган ушбу кичик баҳснинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Йигитлар:
1. Никита Пальчик (РИОЗМИ)
2. Арслан Гафаров (ЧИОЗМИ)
3. Суҳроб Қурбонов (УИОЗМИ)

Қизлар:
1. Нафосат Козива (ЎзДЖТСУ)
2. Рената Байметова (ЎзДЖТСУ)
3. Анна Куликова (ФИОЗМИ)

Беллашув ғолиб ва совриндорлари карантин якунланганидан сўнг федерациянинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишади, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Бундай мусобақа, шубҳасиз, спортчиларимизнинг карантин вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўзаро соғлом рақобат уйғотиш борасида катта аҳамият касб этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech