26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Саломатлик
19 Июн  2020 1474

Жиддий клиник синови зарур

«Ҳозирги вақтда бирон бир дори воситасининг COVID-19да ўлим ҳолатини камайтириши ҳақида аниқ асосли маълумот йўқ». Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан ташкил этилган навбатдаги вебинарда канадалик мутахассислар шундай фикр билдирдилар.

 

 

2020 йил 18 июнда онлайн шаклида ўтказилган муҳокама Миллий палатанинг «Royal College of Physicians and Surgeons of Canada» билан бирга ўтказиб келаётган қатор тадбирларидан биридир. Бу сафар обрўли спикер сифатида Далхауза университети профессори доктор Линн Джонстон хоним, ҳамда қиролича Елизавета II нинг Галифаксадаги (Янги Шотландия, Канада) Тиббий фанлар марказида амалиёт ўтаётган шифокор иштирок этди.

Вебинар иштирокчиларида — улар эса 60 нафар атрофидаги мутахассислар — спикернинг COVID-19ни даволашда қўлланилаётган дори воситалари ҳақидаги фикри катта қизиқиш уйғотди.

Бугунги кунда улар асосан вирусга қарши дори воситаларидан, шунингдек қўлланилганда иммун тизимига маълум даражада таъсир этувчи воситалардан ташкил топган. Хусусан, вирус билан алоқага киришгач, унинг тарқалишига йўл қўймайдиган иммуноглобулинлардан ташкил топган. Лекин уларнинг ҳаракат механизми ҳозирги вақтда амалга оширилаётган жиддий клиник синовлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Линн Джонстон хонимнинг фикрича, ҳозирги вақтда бирон бир дори воситасининг COVID-19да ўлим ҳолатини камайтиришини исботлайдиган маълумот йўқ. Шу билан бирга у киши ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратида ётган беморларда қўлланилаётган дексаметазоннинг самараси ҳақида яқинда Оксфорд университетида ўтказилган тадқиқотни қизиқ деб ҳисоблайди. Тўғри, бу ҳозирча фақат ахборот даражасида тарқалган, холос.

Тадқиқотчилар дексаметазонни бундай ҳолатда ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратида ётган оғир касалларнинг яшаб кетиш эҳтимолини учдан бир бараварига, қўшимча кислород зарур бўлган касалларнинг яшаб кетиш эҳтимолини эса йигирма фоизга оширади деб ҳисоблайдилар. Дексаметазон — бу шамоллашга қарши ва иммунодепрессив таъсир кўрсатадиган синтетик глюкокортикостероиддир.

Линн Джонстон ҳар қандай хулосалар жиддий клиник синовлар давомида тасдиқланиши зарур эканлигига эътибор қаратди. Ва бунда айниқса, COVID-

19 юқтирганларнинг қайси тоифаси учун ушбу глюкокортикостероидни қўллаш самарали эканлиги бўйича ўтказилган тадқиқот қизиқдир.

Шунингдек, Линн Джонстон хонимнинг фикрича, COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси билан олиб борилаётган кураш тажрибаси шуни кўрсатганки, махсус тиббий респираторларни қўллаш фақат инфекцияни ҳаво-томчи йўли билан юқтириш хавфи юқори бўлган катта хавф остида ишлайдиган тиббиёт мутахассислари учун, масалан, стоматологлар учун зарур деб гапириш имконини берар экан.

Бошқа ҳолатларда ҳамма учун одатий бўлиб қолган тиббий ниқоблар ва кўзойнаклар ҳатто COVID-19 ни юқтирган беморлар билан ишлайдиган шифокорларни инфекция юқтириб олишдан етарли ҳимоя қила олар экан. Инфекция юқтириб олишдан ҳимояланиш учун яна беморнинг тегишли аломатларини аниқлай олиш ҳам муҳим омил ҳисобланар экан. Спикернинг таъкидлашича, COVID-19 билан умумий касалланганларнинг 20-30 фоизидан камида аломатлар сезилмайди. Бу, хусусан, Хитой тажрибасида, у ердан олинган ахборотда кўринган.

«Ниқоб режими»ига риоя қилиш бўйича мамлакатлар стратегиялари фарқ қилади. Турли мамлакатлар ЖССТнинг ушбу йўналишдаги тавсияларига аниқ риоя қилиш бўйича ҳар хил йўл тутадилар. Лекин ниқоб тақиш ва кўзни ҳимоя қилиш фойдасига шу факт гувоҳлик берадики, COVID-19 касаллиги кўпроқ ҳаво-томчи йўли билан, яъни йўталган ёки акса урганда аэрозоллар заррачаларининг тарқалиши орқали юқтирилар экан.

Бунда майда заррачалар — 5 мкм (микрон ёки микрометр)дан озроғи етарлича масофаларга — 6-8 метргача тарқалиши ва бир қанча вақт ҳавода сақланиб қолиши мумкин экан. Шундай экан, ниқоб ва кўзойнаклар инсонни ҳатто ёнида касалланган одам бўлмаган ҳолда ҳам ҳимоя қилар экан. Масалан, ҳозиргина касалланган одам чиқиб кетган лифтда.

Спикер «Пандемия вақтида тўпланган тажриба COVID-19 кўпроқ майда аэрозоллар орқали юқтирилади деган хулосага олиб келади ва бунинг олдини олиш зарур», — деб таъкидлади.

Вебинар давомида спикер шунингдек, кўплаб саволларга ҳам жавоб берди. Хусусан, мутахассисларни нима учун ЖССТ COVID-19 билан касалланганларни даволаш учун глюкокортикостероидларни қўллашни тавсия этмади деган саволлар қизиқтирди. Л. Джонстон бу саволга шундай жавоб берди: сабаб шуки, ЖССТнинг бу тавсиясини қабул қили вақтида бу борадаги тадқиқотлар натижалари бир бирига қарама-қарши эди.

Шунингдек, COVID-19 билан касалланганларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг салбий таъсири ҳам борми? — деган саволга канадалик мутахассис «маълум бир ножўя самаралари ҳам бор ва айнан шунинг учун ҳам клиник синовлар ҳали зарур»,— деб жавоб берди, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech