25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Туризм
27 Дек  2018 2353

Машинани ижарага қандай олиш мумкин?

Фуқаролар ва хорижлик туристлар автомобилни нотариал расмийлаштирмай ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмай, 30 кунгача ижарага олишлари мумкин.

Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати қисқа муддатли ижара учун нималар кераклиги борасида тушунтириш берди.

Мамлакатимизда ана шундай хизматлар кўрсатувчи 23 компания, шунингдек, халқаро «Sixt» компанияси мавжуд.

Шартнома ёзма шаклда тузилади. Нотариал тасдиқлашда ЙҲХБ органининг рўйхатдан ўтказиши керак бўлмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг низомига мувофиқ, яна қўшимча керак:

- паспорт;

- транспор воситасидан фойдаланадиган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси (миллий ва халқаро намунадаги);

- тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотнома (ижарага берувчининг истагига кўра);

- гаров депозити тўлангани ҳақидаги ҳужжат (ижарага берувчининг истагига кўра);

Шартнома шартлари ижарага берувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва баҳсли вазиятлар юзага келганда ёхуд шартнома шартлари бузилиши хавфи юқори бўлганда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиши мумкинлигини назарда тутади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech