10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9 °C

Саломатлик
26 Авг  2019 1011

Смартфонлар зарарини қандай камайтириш мумкин?

Мутахассисларнинг фикрича, муайян тавсияларни бажариш орқали соғлиқда юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан қочиш мумкин экан.

Малайзия университети веб-сайтида гаджетлардан фойдаланишнинг оддий, аммо самарали қоидалари келтирилган мақола эълон қилинди.

Мақола муаллифи Эрна Фариза Моҳд Путнинг айтишича, смартфондан нотўғри фойдаланиш биринчи навбатда, таянч-ҳаракат тизими, хусусан, бўғинлар, мушаклар ва пайларга салбий таъсир қилади.

Мутахассислар қўлга мос келадиган аппаратни танлашни тавсия қиладилар. Экраннинг ҳар қандай қисмига бош бармоқ етиб бора оладими-йўқми текшириб кўриш муҳим ҳисобланади.

Бундан ташқари, билакка тушадиган юкламани камайтириш учун бош ва кўрсаткич бармоқларни навбати билан ишлатиш ҳам фойдали. Яна елка ва бўйин билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун тўғри тик туриш ҳамда бўйнини эгмасликка ҳаракат қилиш лозим.

Ҳар ярим соатда бармоқлар, бўйин ва билакларни оддий чигалёзди қилиш ҳам таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммолар хавфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech