25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Молия
23 Янв  2019 1488

Пенсия тўлови қандай ўзгарди?

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бўйича 2019 йилнинг 1 январидан пенсия тайинлашда қўлланиладиган максимал ойлик иш ҳақи ЭКИҲ (энг кам ойлик иш ҳақи)нинг 8 дан 10 бараваригача оширилди.

Шу пайтга қадар юқори маош олган фуқароларга пенсия ҳисоб-китоби даромадидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 8 бараваригача ҳисобланиб тузиларди ва бундан зиёд иш ҳақи ҳисобга олинмасди.

Масалан, 35 йил меҳнат стажига эга фуқаронинг ўртача ойлик иш ҳақи 2 200  минг сўмни ташкил этади. Амалдаги шароитларда пенсия ҳисоб-китоби 1 621 минг сўмдан (ЭКИҲнинг 8 баравари) амалга ошириларди ва қолган 579 минг сўм ҳисобга олинмасди. Хуллас, бунда пенсия миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этарди (яъни, ўртача ойлик иш ҳақининг базавий 55 фоиз миқдори ёки 892 012 сўм ва талаб қилинган 25 йиллик меҳнат стажининг ортиқча ҳар бир йилига 10 фоиздан).

Янги тартибга кўра, пенсия тайинлашда ўртача ойлик иш ҳақи 2 027 минг сўм (ЭКИҲнинг 10 баравари)дан ҳисобланади. Бунда пенсия миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки бу 263 минг сўмга оширилган, дегани.

Айтиш жоизки, фармон нафақат 2019 йилнинг 1 январидан пенсия тайинланадиганларга, балки айни дамда пенсия олаётган ва қайта ҳисобланган ойлик иш ҳақи йил бошига энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз бараваридан ошадиган фуқароларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech