03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Хавфсизлик
19 Апр  2020 980

Кафеда ёнғин

Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

2020 йил 18 апрел соат 19:22 да Чилонзор тумани Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган «Мингчинор» кафесида ёнғин келиб чиққан.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, кафенинг тахминан 200 квадрат/метр майдонидан  ортиқроқ қисми ёнган.

Ёнғин - қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 19:24 да етиб борган, ҳамда кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинни бартрараф этишга 8 та ёнғин қутқарув техникаси жалб қилинган.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech