19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
24 Дек  2018 829

Салкам 2 миллиард сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари қўлга олинди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-АЕРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 79 та божхона қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Уларда қиймати салкам 2 млрд. сўмлик 19,4 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Жумладан, фуқаро А.З. рўмоли остидан сочига тақилган резинка ичига усталик билан 200 гр. оғирликдаги тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширган ҳолда Ўзбекистондан Истанбулга кетаётган вақда қўлга тушди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра у олиб кетаётган заргарлик буюмлари салкам 50 млн. сўмга тенгдир.

Бундан ташқари, “Боку-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган чет эл фуқароларидан бири В.Г.га тегишли юкларда салкам 152 гр. оғирликдаги олмослар билан безатилган тилла тақинчоқлар яширилганлиги фош бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 30 млн. сўмдан ошар экан.

Айни шу рейс билан учиб келган яна бир чет эл фуқароси А.А. ҳам яшил йўлак орқали қиймати 16.4 млн. сўмлик 82 гр. оғирликдаги қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла буюмларини олиб киришга урингани фош қилинди.

Ҳиндистондан учиб келган пойтахтлик фуқаро У.Г. эса белгиланган нормалардан ортиқча бўлган 181 гр. оғирликдаги кумушдан ишланган тақинчоқларни олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Л.Буриева

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech