
Маданият
25
Янв 2019
684
Жорий йилнинг октябрь ойида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
23 январь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Ахмад Халук Дурсун билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилган.
Музокара чоғида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ҳамда Ўзбекистонда Туркия маданияти кунларини ўтказиш, шунингдек, ҳар икки давлатда ҳам маданият марказларини ташкил этиш, маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, 2019 йилнинг октябрь ойида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.