26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Молия
1 Мая  2019 571

Жорий йилнинг I чорагида кичик бизнесга 330,7 миллиард сўм кредит ажратилди

“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан 2019 йил I чораги давомида кичик  бизнес субъектларини  молиявий  қўллаб‑қувватлаш  мақсадида 330,7 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. Бу ҳақда бугун банк томонидан ташкил этилган матбуот анжумани айтиб ўтилди.

Инвестицияларни фаол жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусидаги анжуманда қайд этилишича, банк томонидан ўтган вақт мобайнида аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун 69,9 млрд. сўм  микрокредитлар ажратилган.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида аёлларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаш, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида  ажратилган  кредитлар миқдори 12 млрд. сўмни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун эса 68,8 млрд. сўм ажратилган.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 150,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар, шунингдек, 11 178,7 млн. сўм миқдорида овердрафт, микроқарз ва истеъмол кредитлар ажратилган.

Тадбирда кичик бизнес субъектларини молиялаштириш йўналишида хорижий  молия  институтлари  маблағлари ҳисобидан ажратилаётган кредитлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хусусан, Жаҳон  банки  гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги жами 34 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари тўлиқ ўзлаштирилишига эришилди.

Хитойнинг Экспорт-импорт банки томонидан ажратилган 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилди.

Бундан ташқари мижозларнинг қисқа муддатли кредитларга бўлган талабини қондириш  мақсадида  Россиянинг АК-БАРС банкининг савдони молиялаштириш йўналишидаги 2,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларидан фойдаланилди.

Анжуманда “Қишлоқ қурилиш банк”нинг истиқболдаги лойиҳалари ва жорий қилиниши кўзда тутилаётган янги хизматлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech